ТЕЗ, ҚУЛАЙ ВА ЗАРАРЛИ!

Замонавий, тез тайёр бўладиган ва ниҳоятда оммалашган фаст-фуд тўғрисида шу вақтгача кўп эшитганмиз. Ҳозирча тез тайёрланадиган таомлар устида асосан ортиқча вазн пайдо қилиши юзасидан тадқиқотлар олиб борилган.

Аммо, америкалик олимларнинг изланишлари натижасида маълум бўлишича фаст-фуд нафақат инсоннинг жисмоний ҳолатига, балки, болаларнинг мия фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин экан.

АҚШнинг Огайо ва Техасс тадқиқот институтлари олимлари гуруҳи томонидан фаст-фуд истеъмол қилган болаларнинг мактаб дарсларини ўзлаштиришда қолганлардан ортда қолишлари юзасидан текширувлар ўтказишди.

3 йил давомида олиб борилган “Early Childhood Longitudinal Study” деб номланган кенг қамровли тадқиқотда 11 минг нафарга яқин мактаб ўқувчилари иштирок этишди. Дастлаб 5 синф ўқувчиларининг ўзлаштириш варақаси ҳамда кундалик овқатланиш тартиблари олинди. Орадан 3 йил ўтгач 8-синфда таҳсил олаётган болаларнинг ўзлаштиришлари аввалгиси билан солиштирилди. Унга кўра тез тайёрланувчи таомларни мунтазам истеъмол қилган болалар мактаб дарсларини ўзлаштиришда сезиларли даражада ортда қолиб кетишгани маълум бўлди.

Г.ЭГАМБЕРДИЕВА

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: