Спорт хабарлари (2015-18)

ШАШКАЧИЛАРИМИЗ ЭНГ ЯХШИ

Пойтахтимизда 25 апрель куни 64 ва 100 катакли шашка бўйича Осиё чемпионати бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Осиё шашка конфедерацияси ҳамда Ўзбекистон шашка федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада қитъамизнинг йигирмага яқин давлатидан 250 нафардан зиёд спортчи ғолиблик учун баҳслашмоқда.

Тадбир доирасида Осиё шашка конфедерацияси томонидан 2014 йилнинг энг яхши спортчилари аниқланди. Унга кўра шашка бўйича жаҳон ва Осиё чемпиони, халқаро тоифадаги спорт устаси Шаҳзода Турсунмуродова “Йилнинг энг яхши спортчиси”, Ўзбекистон қизлар терма жамоаси “Йилнинг энг яхши терма жамоаси” деб топилди.

Мусобақада мамлакатимиз шарафини шашка бўйича жаҳон ва Осиё чемпионатлари ғолиб ва совриндорлари – Саидқосим Алиев, Самандар Калонов, Озодбек Ўрмоналиев, Алишер Ортиқов, Абдуқодир Тоштемиров, Шаҳзода Турсунмуродова, Сайёра Йўлдошева, Васфия Бердиқулова, Нигина Бозорова каби тажрибали шашка усталари билан бирга иқтидорли ёш спортчилар ҳам ҳимоя қилмоқда.

ЮНОН-РУМ КУРАШИ

Россияда ёшлар ўртасида ўтказилган халқаро турнирда спортчиларимиз 4 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди.

Полвонларимиздан Аҳмад Маҳмудов, Арам Варданян, Мирзоҳид Турсунов, Жаҳонгир Турдиев ўз вазн тоифасида олтин медалга сазовор бўлди. Қамариддин Зайниддинов, Мирзабек Раҳматов, Далер Раҳматов кумуш, Ислом Баҳромов эса бронза медал билан тақдирланди.

ТЕННИС

Қозоғистонда Халқаро теннис федерацияси тақвимига кирувчи “Фьючерс” турнири якунланди.

Мусобақада мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Темур Исмоилов финал баҳсида беларуслик Ярослав Шильяга қарши кортга чиқди ва 7:6, 6:1 ҳисобида ғалаба қозониб, бош совринни қўлга киритди.

Т.ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  СОҒЛОМ МУҲИТ – ИНСОН САЛОМАТЛИГИ ОМИЛИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: