250 НАФАР ТАЛАБА

Янги ўқув йилида Инха университетига 250 НАФАР ТАЛАБА қабул қилинади

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида Тошкент шаҳридаги Инха университетида мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари иштирокида видеоконференция ўтказилди.

Видеоконференцияни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарини мазкур олий ўқув юртига ҳужжат қабул қилиш шартлари ва имтиҳон тартиби ҳақида хабардор қилиш, шунингдек, университетда яратилган шароитлар ва ўқув жараёни билан таништиришдир.

Тошкент шаҳридаги Инха университети вакиллари 2015-2016 ўқув йилида компьютер инжиниринги йўналишига 120 нафар, дастурий инжиниринг йўналишига 130 нафар умумий 250 нафар талаба қабул қилинишини маълум қилди.

Синовлардан муваффақиятли ўтган абитуриентлар тўлов-шартнома асосида ўқийди. Энг юқори балл тўплаган ўн нафар абитуриент университетга грант асосида қабул қилинади. Уларнинг ўқиши учун маблағни мамлакатимизнинг етакчи компаниялари тўлайди ва кейинчалик уларни иш билан таъминлайди.

М.ТОЛИПОВА,

“Sog‘lom avlod” мухбири

Яна ўқинг:  Эндиликда нафақалар нақд пул шаклида берилади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: