Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Оналик ва болалик муҳофазада

06.05.2015
26 марта ўқилди
Оналик ва болалик муҳофазада

Мамлакатимизда Президентимиз раҳнамолигида истиқлолнинг дастлабки йилларидан бошлаб аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, баркамол авлодни тарбиялаш масалаларига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилаётир. Дарҳақиқат, олижаноб мақсад йўлидаги улкан ишлар болаларимизнинг соғлом туғилиши ва улғайиши, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш, таълим тизимини такомиллаштириш, қолаверса, болалар спортини ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли вазифаларни қамраб олади.

Ўтган 2014 йилнинг Соғлом бола йили деб номлангани эса “Соғлом она – соғлом бола” умуммиллий дастури доирасидаги ишларнинг бардавомлиги йўлида ташланган яна бир дадил қадам бўлди, дейиш мумкин.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлганидек, Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида ҳам “Соғлом она – соғлом бола” концепциясини ҳаётга татбиқ этиш, оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш учун энг намунали шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилаётир. Пахтаобод қўрғонида жойлашган Сардоба марказий шифохонаси таъмирланиб, фойдаланишга топширилди. Замонавий асбоб-ускуналар билан таъминланди.

– Илгари сифатли тиббий хизмат учун Гулистон ёки пойтахтга боришимизга тўғри келарди. Энди эса маҳалламизнинг ўзида барча қулайлик ва шароитларга эга тиббий муассаса фаолият олиб бормоқда, – дейди маҳалла фаоли Улуғбек Халилов.

Сардобаликларнинг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, қишлоқ врачлик пунктлари томонидан уларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини янада такомиллаштириш борасидаги комплекс чора-тадбирлар ҳам эътирофга лойиқ. Тумандаги 10 та қишлоқ врачлик пунктининг олтитаси янги бинода фаолият кўрсатаётган бўлса, яна биттаси қайта реконструкция қилинган. Қолган учтаси таъмирлаш учун манзилли дастурга киритилган.

Поликлиникага кирганимизда 14 ёшгача бўлган болалар умумий текширувдан, коллежларда таҳсил олаётган қизлар эса гинекологик кўрикдан ўтаётганига гувоҳ бўлдик. Улар билан нафақат шифокорлар, балки ФҲДЁ бўлими ходимлари ҳам суҳбатлашиб, тиббий маданият борасида зарур маслаҳатлар беришаётир.

Бундай улкан ислоҳотлар Самарқандда ҳам изчиллик билан амалга оширилмоқда.

– Юртимиздаги чекка ҳудудларда ҳам соғлиқни сақлаш борасида амалга оширилаётган улкан ишларни, яратилаётган шароитни кўриб қувонасан, – дейди Каттақўрғон тумани Пайшанба қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи маҳалла фаоли, шифокор Ҳамза Ҳамроев. – Бу йилги давлат дастурида соғлом болани вояга етказишда, патологияларсиз болалар туғилишида соғлиқни сақлаш тизими ва тиббиёт ходимларининг масъулиятини ошириш, соғлиқни сақлаш тизимининг моддий-техника базасини, кадрлар салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш бўйича кенг кўламли ахборот-тушунтириш ишларини мунтазам олиб бориш алоҳида таъкидланган. Шу мақсадда ҳудудимизда қишлоқ врачлик пункти ва патронаж хизматлари яхши йўлга қўйилган.

Наманган вилоятида ҳам тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси бир ҳафта давомида Норин тумани Тўда қишлоқ фуқаролар йиғини, “Отбозор”, “Кушчек” маҳалла фуқаролар йиғинида 198 нафар кишини тиббий кўрикдан ўтказди ва 965 нафар тингловчига “Она ва бола саломатлиги” билан боғлиқ мавзуларда маърузалар ўқиди.

Айни пайтда она ва бола саломатлигини тиклаш мақсадида мамлакатимизда халқаро ҳамкорлик доирасида амалга оширилаётган ишлар қамрови йилдан-йилга ортиб бормоқда. Бу жараёнда ЮНИСЕФ болалар жамғармасининг юртимиздаги самарали фаолияти ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Теглар:#2015/18

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Мангулик ва абадият қонуниятиСиёсат

Мангулик ва абадият қонунияти

Ер юзидаги ҳар бир инсон она тилини ўзи учун азиз деб билади, озгина ғурури бўлса, албатта. Илк бор «она», «ота», «Ватан» сингари қалбига яқин сўзларни айтиб тили чиққан гўдак, кей

20.10.2020285
ТЎҒРИ-РАЦИОНАЛ ОВҚАТЛАНИШ: саломатлик ва узоқ умр кафолатиСиёсат

ТЎҒРИ-РАЦИОНАЛ ОВҚАТЛАНИШ: саломатлик ва узоқ умр кафолати

Ҳозирги кунда тўғри-рационал овқатланишга эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Давлатимиз раҳбарининг қатор фармон ва қарорлари соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш ҳам

17.03.2021262
ЕР ВА МУЛК МУНОСАБАТЛАРИ ИНСОН МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИСиёсат

ЕР ВА МУЛК МУНОСАБАТЛАРИ ИНСОН МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Мамлакатимизда “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга асосан Кадастр агентлигига кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ

29.12.2022230
Мамлакатимизда коронавирус (COVID-19) инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриладиСиёсат

Мамлакатимизда коронавирус (COVID-19) инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўрилади

Қарорга шарҳ Ўзбекистон Республикаси Президенти 2021 йил 27 майда “Осиё тараққиёт банки ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида “Ўзбекистон Республикасида коронавиру

31.05.2021229