Янги танлов, янги имконият

Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги томонидан умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчилари ўртасида “Йилнинг энг яхши инглиз тили ўқитувчиси” кўрик-танлови ташкил этилди.

Ушбу кўрик-танлов уч босқичда ўтказилиб, тизимда фаолият кўрсатаётган барча инглиз тили ўқитувчилари орасида соғлом рақобат муҳитини яратишга ҳамда улар орасидан ҳақиқий профессионалларни аниқлаш ва рағбатлантиришга қаратилган.

Кўрик-танловда иштирок этиш истагида бўлган инглиз тили ўқитувчилари жорий йилнинг 1 май санасигача ихтиёрий равишда bestteacher@inbox.uz, bestteacher@xtv.uz электрон манзилларига ариза ва инглиз тилида белгиланган мавзуда 200 – 250 та сўздан иборат “эссе” (еssay) жўнатади. Уларнинг ижодий ишлари ўрганиб чиқилади ҳамда 75 фоиз ва ундан юқори натижа кўрсатган талабгорлар рўйхати шакллантирилиб Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва барча вилоятлар халқ таълими бошқармаларига жўнатилади.

Республика босқичида энг юқори натижа кўрсатган чет тили ўқитувчилари хорижий давлатларда малака ошириш учун йўлланмага эга бўлади.

“Йилнинг энг яхши инглиз тили ўқитувчиси” кўрик-танлови Халқ таълими вазирлигининг 2015 йил 16 апрелдаги 119-сонли буйруғи билан тасдиқланган.

Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати

Яна ўқинг:  ФАХРИЙ ПОЛВОНЛАР БЕЛЛАШДИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: