Соғломлаштириш дастури – амалда

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига кўмак бериш, ногирон болаларни соғломлаштириш ҳамда соғлом авлодни тарбиялаш борасида бир қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.

2002 йилда “Соғлом авлод учун” фонди, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти биргаликда уч томонлама ҳамкорлик битими имзолаган эди. Ҳамкорлик доирасида 2002–2017 йиллар давомида 338 нафар ўзбекистонлик бемор бола терининг куйиш асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлари ва бошқа ташхислар билан Германиянинг нуфузли клиникаларида даволанишди. Шунингдек, ушбу халқаро ташкилотнинг грант маблағи ҳисобига 2017 йил давомида республика бўйича жами 146 нафар туғма лаб-танглай нуқсони бўлган ногирон болаларда жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.

2018 йил 14 февраль куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида республикамизнинг турли ҳудудларидан 15 нафар бемор бола Германия клиникаларида даволаниш учун Германияга жўнаб кетишди.

Яна ўқинг:  ТАНЛОВ ЯКУНЛАНДИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: