Оиланинг олтин қўрғони
Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани “Яккабоғ” маҳалласида “Оиланинг олтин қўрғони” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Мамлакатимизда оиланинг иқтисодий асосларининг мустаҳкамланиши натижасида кундан-кунга унинг фаровонлиги ошиб бормоқда. Оилада тинчлик ва хотиржаликка эришиш борасида амалга оширилаётган тадбирларда маҳаллий ҳокимият органлари фаол қатнашмоқда.
Анжуманда сўзга чиққанлар кексалар, ота-она, фарзандлар ўртасидаги муносабатларнинг маънавий мезонларини шакллантириш ва оилани мустаҳкамлаш борасида қандай чоралар кўриш лозимлиги ҳақида атрофлича тўхталиб ўтдилар. Бундан ташқари тадбирда миллатимизга хос замонавий ва миллий либослар намойиш этилди. Унда пойтахтдаги етакчи ўрта-масус таълим муассасалари ўқувчилари фаол қатнашди.
Ч.ХУШВАҚТОВА