Музейлар – тарихнинг тилмочи

Термиз археология музейида музейлар бошқарувида ўқув дастурларини амалга ошириш масаласига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси, “Ўзбекмузей” жамғармаси, Халқаро Амир Темур фонди ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Тошкент шаҳри ва Сурхондарё вилоятида фаолият юритаётган музейлар раҳбар ва мутахассислари иштирок этди.

Мамлакатимизда музейлар фондини шакллантириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ёш авлодни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат ва миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашда юксак самаралар бераётир.

Тадбирда музейларнинг ҳуқуқий асослари, мутахассис кадрлар билан таъминлаш, замонавий хизмат кўрсатиш, болаларни музейларга жалб этишда педагогик технологияларнинг ўрни, виртуал музей истиқболлари каби масалалар юзасидан фикр алмашилди.

С.АЛЛАЕВА

Яна ўқинг:  МУСОБАҚАЛАРГА ҚУРЪА ТАШЛАНДИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: