Кўргазма ва “маҳорат дарслари”

фестивалнинг қизиқарлилигини таъминлади

Юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби санъат ва маданиятнинг турли йўналишларида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан анаънавий тарзда ўтказиб келинаётган тасвирий санъат фестивали шулар жумласидандир.

Яқинда, бўлиб ўтган навбатдаги фестивалда санъатнинг кўпгина йўналишларида ижод қилиб келаётган ижодкорлар ўз ишлари билан иштирок этишди. Шунингдек, кўргазмада тасвирий ва амалий санъат намуналари ҳам намойиш этилди.

Фестиваль доирасида ташкил этилган “маҳорат дарслари” эса ёшлар учун чинакам тажриба мактаби бўлди. Устоз ижодкорлар томонидан олиб борилган дарслар жараёнида талабалар ва санъат ихлосмандлари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш билан бир қаторда, санъатнинг ўзига хос жихатлари билан яқиндан танишдилар.

Дилдора РАФИҚОВА,

МРДИ санъатшунослик факультети талабаси

Яна ўқинг:  Болаларнинг бўш вақти

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: