Оилага тайёрлаш мактабдан бошланади

Пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлигини таъминлаш бўйича белгиланган чора-тадбирлар: эришилган натижалар ва муаммолар” мавзусидаги матбуот анжумани ана шу долзарб масалага бағишланди.

Жумладан, ўтган тўққиз ой давомида ҳамкорлик доирасида маҳалла, таълим муассасаларида таълим-тарбия сифатини ўрганиш, ўқувчиларнинг дарс жараёнига жалб этилиши, ҳамда уларнинг дарс қолдирмасликлари юзасидан ота-оналари ўртасида кўплаб тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилди. Шунингдек, эрта никоҳларнинг, оилавий низоларнинг олдини олиш мақсадида “Кенгашли тўй тарқамас”, “Мен бахтли она бўламан”, “Оила ва саломатлик” каби мазуларда умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар билан ҳамкорликда ҳам маданий-маърифий ишлар амалга оширилмоқда.

Бевосита маҳалла маслаҳатчилари томонидан 6 млн. га яқин оила, (шундан 2 млн. дан ортиғи ёш оила) ўрганилди. Натижада 32, 4 мингта оилада аниқланган турли низоларнинг олди олинди. 30 минга яқин эрта никоҳ ҳолатларига барҳам берилди. 151 мингдан ортиқ ёш оила тиббий кўрикдан ўтказилди.

Анжуман якунида оммавий-ахборот воситалари ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

М. ХЎЖАМУРОДОВА

Яна ўқинг:  Энди хориждан пластик карталарга пул ўтказиш мумкин

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: