МТМда СУМАЛАК САЙЛИ

Пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги 423-мактабгача таълим муассасасида Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Кексаларни эъзозлаш йили муносабати билан ўтказилган мазкур шодиёнада 9-,10-,11-гуруҳ болажонлари “Сумалак сайли”, “Қушлар бизнинг дўстимиз” каби қизиқарли саҳна кўринишларини намойиш этишди .

– Муассасамизда тарбияланувчилар учун барча шароитлар яратилган. Шу боис туман ҳамда шаҳар миқёсида ўтказиладиган спорт мусобақалари ва расмлар танловида болажонларимиз фахрли ўринларни эгаллаб келмоқда, – дейди мактабгача таълим муассасаси раҳбари Санобар Умбеталиева.

Дарҳақиқат, мазкур масканда тарбияланаётган кичкинтойлар турли мусобақаларда ўз фаолликларини намоён этиб, иқтидор ва интилишлари билан юқори ўринларни эгаллаб келишмоқда.

Муассасада фаолият юритаётган Лобар Аҳмедова, Барно Ачилова, Наргиза Ғаниева, Васила Қудратова, Сайёра Баҳромова каби тарбиячилар болаларга қўшиқ, шеър ҳамда рақс сирларини ўргатмоқда. Бугунги тадбирда ҳам болажонлар муассасага ташриф буюрган кекса онахонлар, ота-оналар, “Навбаҳор” маҳалласи фаолларини ўз байрамона чиқишлари билан хушнуд этишди.

Жамила ҲАЙДАРОВА

Яна ўқинг:  Истадим

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: