
Пойтахтимиздаги “Камолот” спорт-саломатлик мажмуасида бадиий гимнастика бўйича “Камолот” кубоги мусобақаси ўтказилди.
Мамлакатимизнинг барча ҳудудлари, жумладан, олис туман ва чекка қишлоқларда ҳам шароит ва имкониятларига кўра шаҳардагидан асло қолишмайдиган замонавий болалар спорти иншоотлари барпо этилмоқда. Халқаро андозалар даражасида жиҳозланган марказ ва секциялар, спорт комплекслари фаолият кўрсатмоқда. Айниқса, қизларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишига доимий эътибор қаратилаётир.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, бадиий гимнастика юртимизда қизлар ўртасида жадал оммалашаётган спорт турларидан биридир.
“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент шаҳар кенгаши томонидан ташкил этилган мазкур мусобақада элликдан зиёд гимнастикачи ўзаро куч синашди.
Икки кун давом этган мусобақада Эъзоза Нурмуҳаммедова, Шаҳзода Ҳикматова, Висола Мираҳмедова, Лазиза Мирзааҳмедова, Хонзода Ўрозбоева, Мадина Абдулҳамидова, Малика Эргашева, Вероника Цой, Дилнура Анварова, Гўзал Абдураззоқова, Нафосат Маннонова, Мўътабар Бобохўжаева ўз ёш тоифаларида шоҳсупага кўтарилди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СпортЧарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?
Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба
СпортБола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?
Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
