Абдулла Арипов коллеж ва лицейлар ходимлари ҳақида: Ҳеч ким ишсиз қолиб кетмайди

17 июнь куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Президентнинг ўрта таълим тизимига тажрибавий равишда 10–11-синфларни қайтариш ҳақидаги таклифи муҳокама қилинган йиғилишда коллеж ва лицей ходимлари ишсиз қолмаслигини таъкидлади. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.

Йиғилиш чоғида коллеж ва лицейлар ходимлари иш жойларини йўқотиб қўйиши мумкинлигидан хавотир билдирди. Аммо бош вазир бу хавотирлар ўринсизлигини айтди.

Абдулла Арипов Ўзбекистон таълим тизимини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш ҳаракатлар стратегиясида белгиланган устувор йўналишлардан бири эканлигини таъкидлади.

10–11-синфларни жорий этишни бирданига барча мактабларда амалга ошириб бўлмайди, шу боис янги тизимга босқичма-босқич ўтилади.

Манба: daryo.uz

Яна ўқинг:  Бир тадбирли минг кишини бой қилар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: