ҲАФТАЛИК ВА САМАРАЛИ НАТИЖА

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан пойтахтимиздаги П.Боровский номидаги тиббиёт коллежида “12 йиллик мажбурий таълим – биз қизлар учун ўта зарур ва муҳим” мавзуидаги ҳафталикнинг якуний босқичи ўтказилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар ўтказилган ҳафталик давомида барча ҳудудларда 10 минг 834 та тарғибот тадбирлари ташкил этилгани, шундан 9 минг 399 таси умумтаълим мактабларида, 1 минг 435 таси ўрта махсус тизимда ўтказилганлиги, унда иштирок этган 1 млн. 280 минг 472 нафар ўқувчининг 1 млн. 40 минг 148 нафарини қизлар ҳамда 240 минг 324 нафарини йигитлар ташкил этгани, шунингдек, 536 минг 192 нафар ота-онадалар ва 83 минг 995 нафар маҳалла фаоллари жалб этилганлиги ҳақида тўхталди.

Мазкур ҳафталик натижасида дарсларга қатнови яхши бўлмаган қизлардан 4 минг нафардан зиёдини дарсларга тўлиқ жалб этишга эришилди. Коллеж ўқувчиларининг ота-оналари билан суҳбатлар ўтказилиб эрта ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди.

856 нафар қиз тор мутахассислар томонидан қўшимча даволаниш мақсадида тиббиёт муассасаларига юборилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларнинг эҳтиёжларига кўра зарур кўмак кўрсатилди.

М. ҚУРБОНБОЕВА

Яна ўқинг:  ПАЛОВЛИ БУРГЕР

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: