ЎЗБЕК ҚИЗИ ХАЛҚАРО ТАНЛОВ ҒОЛИБИ
Испаниянинг Коста-Браво шаҳрида бўлиб ўтган халқаро мусиқа танловида ҳамюртимиз Фарангиз Жўраева 1-ўринни қўлга киритди.
Скрипка йўналиши бўйича ўтказилган танловда мамлакатимиздан ташқари дунёнинг Франция, Испания, Швеция, Финландия, Япония, Россия, Азербайжан ва бошқа бир қатор давлатлардан иштирок этган ёш ижрочилар ўз маҳоратларини намойиш этдилар.
Фарғона шаҳар 4-сонли болалар мусиқа ва санъати мактаби ўқувчиси Фарангиз Жўраеванинг халқаро танловдаги иштироки ҳакамлар ҳайъати томонидан юқори баҳоланди ва фахрли 1-ўринга муносиб деб топилди. Унинг скрипкадаги нозик ижроси дунёнинг етакчи санъаткор-ижрочилари олқишларига сазовор бўлди.
Шуни таъкидлаш жоизки, 2015 йилнинг бугунги кунига қадар болалар мусиқа ва санъат мактаби тарбияланувчилари 20 дан ортиқ халқаро танловларда иштирок этиб, улардан 25 нафари ғолибликни қўлга киритди.
Шавкат ХЎЖАҚУЛОВ,
Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби