СЕВАРА – ХАЛҚАРО ТУРНИР ҒОЛИБИ
Пойтахтимизда шахмат бўйича “Tashkent March Round Robin” халқаро турнири бўлиб ўтди. Унда юртимиз “ақл гимнастикаси” усталари билан бирга Россия, Беларусь, Украина ва Тожикистондан келган шахматчилар ғолиблик учун баҳслашди.
Тўққиз турдан иборат мусобақада иқтидорли шахматчимиз Севара Боймуродова украиналик Виктор Дмитриенко, тожикистонлик Соҳиб Жўраев, беларуслик Станислав Циханчук, жамоадоши Баҳора Абдусатторова ва россиялик Аркадий Вулни мағлубиятга учратиб, ҳамюртларимиз Владимир Егин ва Ҳулкар Тоҳиржонова билан дуранг ўйнади. Шу тариқа Севара тўққиз имкониятдан 6 очко жамғариб, халқаро турнир ғолибаси бўлди ва халқаро гроссмейстерлик меъёрини бажарди.
Турнир давомида бирон марта мағлубиятга учрамаган ягона шахматчи Владимир Егин икки ғалаба ва етти дуранг натижа билан 5,5 очко жамғариб, иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, тўққиз турнинг бештасида ғалаба ва биттасида дуранг натижа қайд этган Гулруҳбегим Тоҳиржонова қўшимча кўрсаткичлар бўйича учинчи ўринни эгаллади.
T.ОРТИҚОВА