Истеъдодли теннисчимиз халқаро турнир ғолиби
Пойтахтимизда ўсмирлар ўртасида ўтказилган анъанавий “NBU CUP” халқаро турнирида истеъдодли теннисчимиз Сергей Фомин бош совринни қўлга киритди.
Халқаро теннис федерацияси ва мамлакатимиз теннис федерацияси томонидан ташкил этилган бу йилги мусобақада Ўзбекистон, Россия, Ҳиндистон, Арманистон, Австрия, Буюк Британия, Италия, Тунис, Исроил, Чехия, Миср, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Украинадан юздан ортиқ ёш ракетка усталари бош соврин учун ўзаро куч синашди.
С. Фомин мисрлик Фариз Закария, чехиялик Доминик Пала, қозоғистонлик Достонбек Ташбулатов ва ҳиндистонлик Сачит Шармани мағлубиятга учратиб, финал йўлланмасини қўлга киритди.
Сергей ҳал қилувчи баҳсда италиялик Мишель Вианеллога қарши кортга чиқди. Икки сет давом этган учрашувда теннисчимиз рақибини 6: 2,6: 1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, бош совринга эга бўлди.
Т. ОРТИҚОВА