Аёл сийрати суратларда

Тошкент Фотосуратлар уйида “Аёл гўзал – ҳаёт гўзал” деб номланган кўргазма очилди.

Юртимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, фаолиятини қўллаб-қувватлаш, қобилият ва истеъдодини рўёбга чиқариши учун имконият яратиш доимий эътиборда. Бу борадаги кенг кўламли ишлар самарасида жамиятда ўз муносиб ўрнига эга аёллар сафи кенгаймоқда. Ушбу кўргазмада ана шундай фаол хотин-қизларнинг ҳаёти ва интилишлари ифодаланган 200га яқин ижодий иш намойиш этилмоқда.

Кўргазмадан Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси фоторассомлар шўъбаси аъзолари, ижодий мактаб-студияси битирувчиларининг фото асарлари ўрин олган. А.Жумаев, В.Шлосберг, В.Соколов, И.Содиқзода, М.Левкович, Ҳ.Атоев, У.Абдураззоқова, П.Алексей, Ҳ.Пайдоев, Ш.Шаропов, Б.Акрамов каби таниқли фотоусталар билан бирга, иқтидорли ёшлар томонидан олинган суратларда хотин-қизларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашга доир эзгу ишлар, шижоатли ёшларимизнинг орзу-умидлари акс эттирилган.

И.ХУДОЙҚУЛОВ

Яна ўқинг:  Кексаларга тиббий кўмак

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: