Юртимизда замонавий корейс ташхис клиникаси барпо этилади

Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо вазирлигида Жанубий Кореянинг Квангжу шаҳрида жойлашган Чоннам миллий университети қошидаги касалхона бош директори Юн Тэк-Рим бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Ташрифдан мақсад – хайрия операцияларини ўтказиш ва республика ҳудудларидаги оғир касалларни кўздан кечириш, шунингдек, кам таъминланган оилаларга ижтимоий кўмак кўрсатишдир.

Учрашув мобайнида тиббиёт соҳасидаги жорий ҳолат ва ҳамкорлик истиқболлари ўрганилди. Ўзбекистонда ташхис ва таҳлил соҳасида илғор технологиялар ва ечимлар жорий этилган тиббий ташхис марказлари барпо этишга доир лойиҳаларни амалга оширишда ҳамжиҳатлик масалалари муҳокама этилди. Учрашув якунларига кўра Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо вазирлиги ва Чоннам миллий университети қошидаги касалхона ўртасида юртимизда замонавий тиббиёт ташхис клиникаси барпо этиш юзасидан ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Яна ўқинг:  Оила – жамият асоси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: