109 МИНГ ЕВРОЛИК ТИББИЙ УСКУНА
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий вилояти филиали жарроҳлик бўлимига энг замонавий тиббий ускуна – лапароскоп ўрнатилди.
– Ушбу замонавий ускуна беморларга тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада оширади, – дейди филиал директори Юсуф Маликов. – 109 минг евро қийматидаги ушбу жиҳоз беморларда кўкрак қафаси ва қорин бўшлиғида юқори сифатли жарроҳлик амалиёти ўтказишга мўлжалланган. Шунингдек, аёллар ички хасталикларини ўта аниқ даражада даволаш имконини беради.
Ўт пуфаги билан боғлиқ хасталикка чалинган Гулноз Бекшоевада янги тиббий ускуна орқали илк жарроҳлик амалиёти ўтказилди.
– Ўзимни жуда яхши ҳис қилмоқдаман, – дейди Г.Бекшоева. – Шифокорларнинг тез ва сифатли хизмат кўрсатганидан мамнунман. Бундай сифатли тиббий ёрдам олишимиз мамлакатимизда тиббиёт соҳасини янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани самарасидир.
А.НОРБОЕВ