ПАРАЛИМПИЯЧИЛАРИМИЗ БИРИНЧИ

Венгрияда паралимпиячилар ўртасида дзюдо бўйича ўтказилган жаҳон кубогида Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси тўртта олтин, битта кумуш ва иккита бронза медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Мазкур нуфузли турнирда дунёнинг 32 мамлакатидан келган 205 нафар спортчи ўзаро куч синашди. Ҳамюртларимиздан Шерзод Намозов, Нурбек Бердиёров, Ширин Шарипов ва Турсунпошша Нурметова ўз вазн тоифасида олтин медалга сазовор бўлди.

Феруз Саидов вазни 73 килограммгача бўлган полвонлар ўртасида иккинчи ўринни эгаллаб, кумуш медаль билан тақдирланган бўлса, Гулруҳ Раҳимова ҳамда Ҳайитхон Алимова бронза медални қўлга киритди.

Мусобақада муваффақиятли иштирок этган паралимпиячиларимиз 2016 йилда бўладиган XV Паралимпия ўйинларига йўлланма берувчи навбатдаги рейтинг очколарига ҳам эга бўлди.

Яна ўқинг:  Байрам совғалари кўнгилларни хушнуд этди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: