МАВСУМ ЯКУНЛАНМОҚДА

бироқ, оромгоҳ завқи ҳамон дилларда

Оромгоҳлар мавсуми ҳам тугаб, янги ўқув йилига тайёргарлик бошланди. Ёзги таътилни мазмунли ўтказиш мақсадида болалар оромгоҳларга жалб қилинди. Кўплаб оромгоҳлар ўз бағрида болаларни ҳам маънан ҳам жисмонан чиниқишларини таъминлади. Қатор давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳам бу фаолиятдан четда қолмади. Ҳар бир бола меҳр ва эътиборда бўлган юртимизда “Меҳрибонлик уйлари”да тарбияланаётган болажонлар ҳам ёзги оромгоҳларда ҳордиқ чиқаришди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ҳам ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари ҳамда “Меҳрибонлик уйлари” тарбияланувчилари учун қайноқ ёзни сўлим табиат қўйнида, тоғ ён бағрларида жойлашган оромгоҳларда ўтказиш имкониятини яратди.

Тоғга туташ жойлашган “Конструктор” оромгоҳи ҳам ана шундай муассасалардан биридир.

Оромгоҳдага тўрт мавсум давомида жами 1 минг 749 нафар бола ҳордиқ чиқарган бўлса, шулардан 460 нафари Оролбўйи минтақасидан келган.

“Соғлом авлод учун” фонди томонидан “Меҳрибонлик уйи”да тарбияланувчи 75 нафар бола оромгоҳда дам олиш учун бепул йўлланма билан таъминланди.

–   Оромгоҳимизда дам олаётган болаларнинг барчасига меҳр ва эътибор кўрсатишга, уларга барча шароитларни яратиб беришга қўлимиздан келганча ҳаракат қиламиз, – дейди биз билан суҳбатда оромгоҳ раҳбари Елена Яригина.

Оромгоҳда ташкил этилган турли маънавий-маърифий ва спорт тўгараклари болаларнинг мазмунли ҳордиқ чиқаришларини таъминламоқда. Мавжуд шахмат, шашка, футбол, волейбол, сузиш, стол тенниси, енгил атлетика, югуриш, баландликка ва узунликка сакраш тўгараклари болажонлар билан гавжум. Шу билан бирга маънавият-маърифат, моҳир қўллар, “Happy English” ва шеърхонлик тўгараклари ҳам болаларнинг қобилиятлари ва истеъдодларини керакли йўналишда шакллантиришга хизмат қилмоқда.

– Спорт – саломатлик гарови. Буни барчамиз яхши англаган ҳолда фаолият олиб бормоқдамиз, – дейди оромгоҳ бош етакчиси Ўткир Собиров. – Болаларни ҳам маънан, ҳам жисмонан соғлом қилиб тарбиялаш борасида оромгоҳимизда алоҳида дастур ишлаб чиқилган ва шунга кўра турли тадбирлар ташкил этмоқдамиз. Биринчи мавсум давомида 250 нафар болани қамраб олган “Мустаҳкам дўстлик” номли тадбиримиз “Дўстлик – ғалабага етаклайди” шиори остида ўтказилди.

Бунда ташқари оромгоҳда “Экология ва саломатлик”, “Спорт танни тоблайди”, “Куч – бирликда” мавзуларида ҳам тадбирлар ташкил этилди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди томонидан пойтаҳтимиздаги 23-сонли “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари ҳам хордиқ давомида ўзларининг истеъдодлари билан барчани хайрон қолдиришди. Тарбияланувчиси Марсель Загитов “Чотқол дўстларни чорлайди” танловида биринчи ўринни қўлга киритди.

Яна ўқинг:  Табиий гиёҳлар халқ саломатлиги учун

Бугун болажонларимиз уйларига қайтиб янги ўқув йилига тайёргарлик кўришмоқда. Уларга бутун ўқув йили давомида омад ёр бўлишини тилаб қоламиз. Зеро, таътил давомида ҳордиқ олиш жараёнида ўрганганлари уларга бир умр ас қотиши шубҳасиз.

Фарҳод ТОЛИПОВ,

“Sog‘lom avlod” мухбири

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: