ЕР ВА МУЛК МУНОСАБАТЛАРИ ИНСОН МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Мамлакатимизда “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга асосан Кадастр агентлигига кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, геодезия, картография ва давлат кадастрларини юритиш, халқаро ҳамкорлик кўламини кенгайтириш, хорижий тажриба ўрганиш ва ислоҳотларда хорижий экспертлар хулосаларини олиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ва кадастр тизимларини модернизациялаш йўналишида ҳам хорижий экспертлар жалб қилинган бўлиб, кадастр агентлиги томонидан Жаҳон банки иштирокидаги “Кўчмас мулкни рўйхатга олиш ва кадастр тизимларини модернизациялаш” инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Умуман олганда, ер ва мулк муносабатлари бевосита инсон манфаатлари билан боғлиқ экан, уни мунтазам раишда такомиллаштириб бориш, қонунчилик базасини мустаҳкамлаш муҳим вазифа саналади. Халқаро ҳамкорлик алоқалари бу борада замонавий ечимларни қўллаш ва жаҳон андозалари асосида тизимни такомиллаштиришга хизмат қилади.

Миллий матбуот марказида “Давлат кадастрлари палатасининг 2022–йилда амалга оширган ишлари ва истиқболдаги режалари” мавзусида ўтказилган матбуот анжуманида бу борада атрофлича сўз юритилиб, тизимда амалга оширилаётган ишлар юзасидан мутахассисларнинг маърузаси тингланди.

Тадбирда соҳа ходимлари журналистларнинг саволларига жавоб беришди.

Марям АҲМЕДОВА

Яна ўқинг:  БАДМИНТОН МУСОБАҚАЛАРИ ҚИЗҒИН ПАЛЛАДА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: