ЛАВАШЛИ ЛАЗАНЯ

Биласизми, азиз муштарийлар, бугун сизларга тавсия қилмоқчи бўлган навбатдаги таомимиз ўзининг тез пишарлиги ва ўзгача таъми билан хуш ёқади деб ўйлаймиз.

Керакли масаллиқлар: лаваш хамири 3 дона, колбаса 300 грамм, шампиньон қўзиқоринлари 300 грамм, пиёз 2 дона, помидор 3 та, пишлоқ 50 грамм.

Тайёрланиши: Пиёзни қўзиқорин билан майда қилиб тўғраб, қовуриб оламиз. Помидорни ҳалқа қилиб тўғраймиз, колбасани ярим ҳалқа шаклида тўғраб, пишлоқни қирғичдан ўтказамиз.

Тайёр бўлган масаллиқларни қуйидаги кетма-кетликда териб чиқамиз: лаваш хамирини тўртбурчак қилиб кесиб оламиз ва колбаса, қўзиқорин, помидорни териб устидан яна лаваш хамирини ёпамиз. Сўнгра қирғичдан ўтказилган пишлоқни сепиб чиқамиз. Қизиган газ печида 180 даражада 5-10 дақиқага қўйиб пишириб оламиз. Тайёр бўлган “Лазаняни” дастурхонга тортишдан олдин ўзингизнинг дидингизга қараб безатишингиз мумкин. Ёқимли иштаҳа!

Гули НОЗ тайёрлади

Яна ўқинг:  Ҳажр ўлтурди мени...

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: