ТЕЖАМКОРЛИКДА ҲИКМАТ КЎП

Электр энергиясини тежаш деганда, фақат ёниб турган кераксиз чироқни ўчириш деб тушунманг. Баъзиларнинг бу тушунча билан таниш эмаслиги уларнинг электр энергиясидан керагидан кўп фойдаланишга олиб келади.

Электр энергиясидан тўғри фойдаланишда ёритилиш даражалари ҳақида билиб олсак, фойдадан ҳоли эмас. Масалан, қора буюмларни қора иплар билан тўрлашда 20 см масофага ўрнатилган юз ваттли лампа билан ёритилиши зарур. Чизмалар билан машғул вақтда ватман қоғози варағи 150 ваттли лампа билан 80-100 см масофадан ёритилиши лозим. Ёки электр чойнакда 1 литр сувни қайнатиш учун шунча сувни човгумда электр плитасида қайнатганда сарфланадиган электрдан 2 марта кам энергия кетади.

Буларни билиш электр энергиясидан оқилона фойдаланишда яхши асқотади. Унутмангки, турмушда тежалган бир квт/соат электр энергияси 5 кг ўсимлик мойи, 14 кг ун ва 30 кг нон маҳсулотларини ишлаб чиқаришга етарли бўлади.

Демак, электр энергиясини имкон борича тежаш лозим. Чунки, табиий-иқтисодий ресурслар каби элекр энергияси ҳам туганмас неъмат эмас. Энергия ишлаб чиқариш харажатлари унинг сарфига қараб қимматга тушади ва унга тўланадиган нарх ҳам табиий равишда ошиб бораверади.

Шоносир АҲМЕДОВ,

“Ўздавэнергоназорат”инспекцияси Тошкент шаҳар бўлими инспектори

Яна ўқинг:  Фарзандингиз мактабга чиқдими?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: