Хабарлар, янгиликлар, воқеалар (2012-48)

  • 23 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтди.
  • Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида ҳуқуқ-тартибот органлари, давлат бошқаруви идоралари, жамоат ва нодавлат-нотижорат ташкилотларининг Идоралараро ҳамда республика ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг Мувофиқлаштирувчи кенгаши йиғилишлари бўлиб ўтди.
  • Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида “Электрон таълим” Миллий тармоғидан фойдаланган ҳолда олий таълим тизимида ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланиши ҳамда ушбу соҳага малакали кадрлар тайёрлаш масалаларига бағишланган видеоконференция бўлиб ўтди.
  • Тошкентда мамлакатимизда фармацевтика саноати ривожланишининг бугунги ҳолати ва истиқболлари масаласига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
  • Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида VI халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси якунларига бағишланган анжуман бўлиб ўтди.
  • Бухоро вилоятида жорий йилнинг 9 ойида 1,5 триллион сўмлик саноат муҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Шунингдек, “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонасида ишга туширилган ўн битта корхона томонидан умумий қиймати 47,7 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди.
Яна ўқинг:  Саломатлик йўлида

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: