Хабарлар, янгиликлар, воқеалар (2012-48)
- 23 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтди.
- Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида ҳуқуқ-тартибот органлари, давлат бошқаруви идоралари, жамоат ва нодавлат-нотижорат ташкилотларининг Идоралараро ҳамда республика ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг Мувофиқлаштирувчи кенгаши йиғилишлари бўлиб ўтди.
- Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида “Электрон таълим” Миллий тармоғидан фойдаланган ҳолда олий таълим тизимида ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланиши ҳамда ушбу соҳага малакали кадрлар тайёрлаш масалаларига бағишланган видеоконференция бўлиб ўтди.
- Тошкентда мамлакатимизда фармацевтика саноати ривожланишининг бугунги ҳолати ва истиқболлари масаласига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
- Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида VI халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси якунларига бағишланган анжуман бўлиб ўтди.
- Бухоро вилоятида жорий йилнинг 9 ойида 1,5 триллион сўмлик саноат муҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Шунингдек, “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонасида ишга туширилган ўн битта корхона томонидан умумий қиймати 47,7 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди.