Педагоглар тажриба алмашди

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида ўрта-махсус касб ҳунар таьлими муассасаларининг инглиз тили фани ўқитувчилари учун малака ошириш ва қайта тайёрлаш ўқув курси ташкил этилди.

Бугунги кун ўқувчисига инглиз тилини оғзаки, ёзма, эшитиш ва гаплашиш усулларидан фойдаланган ҳолда ўргатиш замон талабидир. Бу эса ўқитувчи зиммасига катта масьулият юклайди.

Ушбу ўқув дастури орқали устозлар замонавий педагогика технологияларини дарс жараёнига татбиқ этиш бўйича ўзаро фикр алмашдилар. Айниқса, Гавҳар Ҳайдарова, Моҳидил Исомиддинова, Замира Атимова, Дилноза Эргашевалар ўзларининг ўқув услублари билан амалий ва назарий дарс – ларда фаол иштирок этишди.

 

Гулчеҳра ШОМАЛИКОВА,

Паркент Агросаноат касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси

Яна ўқинг:  Янги тез тиббий ёрдам машиналари харид қилинди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: