Энг ажойиб туҳфа

Самарқанд туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли 16-умумтаълим мактабида “Мактаб – кутубхона – оила” мавзуида жамоат ташкилотлари хайрия марафони бўлиб ўтди.

Тадбирда сўз олганлар ушбу хайрия марафонининг аҳамияти, унинг ёшлар тарбиясида тутган ўрни ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Тадбир давомида ҳомийлар томонидан тақдим этилган бадиий китоблар кўргазмаси ташкил этилди. Шунингдек, ўқувчилар таниқли шоирлар шеърларидан ёд айтишиб, дилрабо куй ва қўшиқлар, рақслар ижро этишди.

– Бизда мактаб ва маҳалла ҳамкорлиги яхши йўлга қўйилган. Ҳафтанинг ҳар жума куни мактабда маҳалла фаоллари билан йиғилишлар ўтказамиз. Унда мактаб ўқитувчилари ҳам иштирок этади. Унда ўқувчилар ҳаётига оид долзарб масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашамиз, – дейди “Ўрташиқ” МФЙ раиси Шодмон Азизов. – Шунингдек, маҳалламизда ўқитувчи ва ўқувчилар ҳамкорлигида китоб тақдимотларини ўтказиш яхши анъанага айланган. Бу нафақат ўқувчиларни, балки уларнинг ота-оналарини ҳам китоб билан яқин бўлишларига ёрдам бераяпти.

Тадбир сўнггида Самарқанд туманидаги “Фарҳод-С” фермер хўжалиги раиси Ҳомид Толибов мактаб кутубхона фондига бир миллион сўмлик китоблар тақдим этди.

Ислом ХУДОЙҚУЛОВ,

Самарқанд вилояти

Яна ўқинг:  “Ёш сухандонлар” танловига марҳамат!

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: