ОТА-ОНАЛАРГА ЯНГИ ҚЎЛЛАНМАЛАР

Пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги 486-мактабгача таълим муассасасида М.Файзуллаева ва М.Рустамова муаллифлигида 5 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларнинг мактабгача таълим муассасасига тайёрлаш учун яратилган 5 та суратли қўлланмасининг тақдимоти ўтказилди.

Мазкур қўлланмалар мактабгача таълимга қамраб олинмаган болаларнинг ота-оналари учун яратилган бўлиб, қўлланма асосида ота-она оилада ўз болаларини мактаб таълимига тайёрлаш асносида нутқни ўстириш, ўқиш ва саводга тайёрлаш, элементар математика билимларига таништиришга муваффақ бўладилар. Чунки, бу қўлланмаларга слайдлар, суратли кўргазмалар, насрий ва шеърий асарлар, болаларнинг ёшига мос эртак ва ривоятлар ҳамда ҳикоялар киритилган.

Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими томонидан умумтаълим мактаблари кутубхоналарига тақдим этилган ушбу қўлланма МТМлар ва ота-оналарнинг ўзаро ҳамкорлигини янада мустаҳкамлабгина қолмай, балки болажонларнинг тез ва сифатли таълим тизими билан танишишларида муҳим методик ёндашув бўлиши шубҳасиз.

Марям АҲМЕДОВА

Яна ўқинг:  ХУШ ЗИЙНАТИ КЎП НОМАДУРУР УМР...

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: