САНЪАТ ЙЎНАЛИШИДА ЯНА БИР ФЕСТИВАЛ

Жорий йилнинг 17-18 январь кунлари Миллий санъат галереясида ‘‘Hande мade in Uzbekistan’’ анъанавий санъат фестивали бўлиб ўтди. Икки кун давом этган мазкур фестивалда юртимизнинг барча вилоятларидан 150 нафардан ортиқ ҳунарманд уста ўз маҳсулотларини намойиш этди.

Фестивалда нафақат ҳунармандлар, балки турли вилоятларнинг фольклор гуруҳлари ҳамда қўғирчоқ театрлари жамоалари ўз томошалари билан барчага байрамона кайфият улашди.

‘‘Hande мade in Uzbekistan’’ фестивали доирасида чиннисоз уста Рустам Якубовнинг шахсий кўргазмаси тақдимоти ўтказилди. Шунингдек, дизайнерларнинг миллий либослар кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Д.МУРОДОВА

Яна ўқинг:  БУ ЮРТДА ИНСОН ҚАДРИ – АЗИЗ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: