Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, халқимиз маданияти ва маънавиятини юксалтириш ишига қўшган муносиб ҳиссаси, ёрқин истеъдоди ва серқирра ижоди, илмий фаолияти, самарали хизматлари, ёш авлодни она юртга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун қуйидагиларга фахрий унвонлар берилсин:

 

“Ўзбекистон Республикаси фан арбоби”

Йўлдошев Беҳзод Содиқович – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти

 

“Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси”

Тоғаев Бахшикул Каримович – Қумқўрғон туманидаги “Сурхон тонги” ашула ва рақс бадиий ҳаваскорлик жамоаси бахшиси, Сурхондарё вилояти

 

“Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси”

Абдурахманов Оразбай – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи

 

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист”

Рузиева Анор Райимовна – Қашқадарё вилоят мусиқали драма театри вокаль артисти

Хабибов Неъматулла Махарамович – Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри опера солисти

Халкназарова Лизахан Утепбергеновна – Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри актёри

 

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи”

Абдурахимов Ахмад Мамаджанович – Тошлоқ туманидаги 22-болалар мусиқа ва санъат мактабининг анъанавий хонандалик синфи ўқитувчиси, Фарғона вилояти

Иноятов Рахматулло – Бухоро санъат коллежи анъанавий хонандалик бўлими ўқитувчиси

Муминова Лола Рахимовна – Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари

Орзиева Дилбар Адизовна – Навоий шаҳридаги “Меҳрибонлик” уйи директори

Рахимов Эштурди – Меҳнат фахрийси, “Нуроний” жамғармасининг Нуробод тумани Кенгаши аъзоси, Самарқанд вилояти

 

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи”

Ефремов Иван Владимирович – Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

 

Халқимизнинг илмий-интеллектуал салоҳияти ва маънавиятини юксалтириш, таълим, маданият, адабиёт, санъат, соғлиқни сақлаш соҳаларини ривожлантиришдаги хизматлари, Ватанимиз мустақиллигини, юртимиздаги тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш ишига қўшган муносиб ҳиссаси ҳамда жамоатчилик ишларидаги кўп йиллик самарали иштироки учун қуйидагилар мукофотлансин:

 

“Фидокорона хизматлари учун” ордени билан

Абдуллаева Насиба Меликовна – “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси хонандаси

Аҳмедов Ёқуб – Ўзбек Миллий академик драма театри актёри

Баймурадов Элмурод Дилмуродович – Шаҳрисабз шаҳридаги “Бахтли болалик” намунали болалар мақомчилар ансамблининг бадиий раҳбари, Қашқадарё вилояти

Жўраев Шерали – “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси хонандаси

Закиров Фаррух Каримович – “Ялла” ансамбли бадиий раҳбари

Отажонов Ортиқ – Ўзбекистон халқ артисти

Яна ўқинг:  Болангиз билан кутубхонага борганмисиз?

Сагдиев Ёдгар Хабибович – Ўзбек Миллий академик драма театри актёри

Усмонова Юлдуз Ибрагимовна – “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси хонандаси

 

“Меҳнат шуҳрати” ордени билан

Алеушиева Жгагул Смаиловна – Шуманай тумани 57-сонли қишлоқ оилавий поликлиникаси гинеколог шифокори, Қорақалпоғистон Республикаси

Ахмедова Захро Рахматовна – Ўзбекистон Фанлар академияси Микробиология институти лабораторияси мудири

Джалалов Боходир Фазлетдинович – Ўзбекистон Бадиий академияси аъзоси, рассом

Жалилов Исмоил Тўлаганович – Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри бадиий раҳбари

Камалов Телман Толяганович – Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази қандли диабетнинг йирингли асоратлари бўлими мудири

Камилова Халида Хафизовна – Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ўқув ишлари бўйича проректори

Курбанов Рахматжон Хударганович – Урганч шаҳар 2-болалар мусиқа ва санъат мактаби директори, Хоразм вилояти

Лутпуллаев Хайрулла – Ўзбекистон халқ артисти

Муминова Зулфия Мардановна – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира

Рашидов Турсунбай – Ўзбекистон Фанлар академияси Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти бош илмий ходими

Сабиров Леонард – Самарқанд давлат университетининг назарий физика ва квант электроникаси кафедраси профессори

Тожибоев Махмуджон Гозиевич – Ўзбекистон давлат консерваториясининг анъанавий ижрочилик кафедраси профессори

Халилова Мавлуда Болтаевна (Матлуба Дадабоева) – Ўзбек миллий мақом санъати маркази катта илмий ходими

Юлдашев Акмал Акрамович – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Фарғона вилояти филиали директори

 

I даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан

Варисова Максуда Азизовна – Зангиота тумани тиббиёт бирлашмасининг 19-қишлоқ оилавий поликлиникаси мудири, Тошкент вилояти

 

II даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан

Абдужаппаров Сулайман Бахреддинович – Жиззах вилояти онкология диспансери бош шифокори

Бахронов Ўткир Шодиевич – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Навоий вилояти филиали кардиология бўлими шифокори

Бойдедаев Тохир Рахимжонович – Наманган шаҳар 1-сонли шифохона бош шифокори

Дадамухамедова Шахида Мубашировна – Бухоро вилоят кўз касалликлари шифохонаси бош шифокори

Джураев Миржалол – Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиали директори

Назаров Нутфулло – Ғиждувон тумани тиббиёт бирлашмаси 68-қишлоқ оилавий поликлиникаси шифокор-терапевти, Бухоро вилояти

Қосимова Феруза Абдувалиевна – Мирзаобод тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли “Наврўз” қишлоқ врачлик пункти мудири, Сирдарё вилояти

Қурбонов Шерали Шайматович – Денов туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлими мудири, Сурхондарё вилояти

 

“Дўстлик” ордени билан

Асретдинов Хасанбой Юлдашевич – Норин тумани маданият бўлими мудири – маданият ва аҳоли дам олиш маркази директори, Наманган вилояти

Яна ўқинг:  Таътилда билимлар баҳси

Ахмедов Мурод Эркинович – Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори

Аҳмедова Зарина Аҳмедовна – Ўзбекистон бадиий жамоалари ижодий бирлашмаси “Наврўз” ашула ва рақс ансамбли бадиий раҳбари

Балтаниязов Сарсенбай Айтмуратович – Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Нукус филиали режиссёрлик ва актёрлик маҳорати кафедраси доценти

Бердимуродов Амридин Эргашович – Ўзбекистон Фанлар академияси Археология институти директори

Варламова Наталья Геннадьевна – Ўзбекистон оркестрлари бирлашмаси Миллий симфоник оркестри артисти

Гафуров Саттаржон – Наманган вилояти тожик миллий маданий маркази раиси

Джурабаева Чаросой Хосилжановна – Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри Ёшлар балети (“Тумор” рақс ансамбли) бадиий раҳбари

Долимов Улуғбек – Меҳнат фахрийси, адабиётшунос олим

Иванов Сергей Викентьевич – “Усто” уюшмаси аъзоси, уста кулол

Каримбаева Нигора Абдурахмановна – Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ўқитувчиси, киноактёр

Керимов Фикрат Азизович – Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети жисмоний тарбия назарияси ва услубияти кафедраси профессори

Курбонов Хасан Исматович – Китоб туманидаги “Китоб гуллари” ашула ва рақс ансамбли бадиий раҳбари, Қашқадарё вилояти

Лиходзиевский Анатолий Степанович – Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг рус тили ва адабиёти кафедраси профессори

Маҳмудов Низомиддин Мамадалиевич – Ўзбекистон Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти директори

Мусаева Фируза Юсуповна – “Фарҳод” маданият саройи “Бахтли болалик” халқ рақс ансамбли балетмейстери, Навоий вилояти

Мухитдинова Лариса Асамовна – В. А. Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи директори ўринбосари, фортепиано бўлими ўқитувчиси

Назарова Зулфия Шералиевна – Жиззах вилояти перинатал маркази реанимация ва анестезиология бўлими катта ҳамшираси

Назарова Салима Каюмовна – Қорақалпоғистон Республикаси эндокринология диспансери бош шифокори

Разаков Наби – Америка Қўшма Штатларининг Нью-Йорк шаҳридаги “Стар лайт” студияси режиссёри

Саидов Фарход Джураевич – Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Маданият ва маърифат маркази хонандаси

Саитова Эркиной – Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби ўқитувчиси

Токсанбаева Гулбахар Оразбаевна – Мўйноқ туман маданият ва аҳоли дам олиш маркази директори, Қорақалпоғистон Республикаси

Тўраев Ҳалим – Бухоро давлат университети тарих кафедраси профессори

Турсунов Санжар Шокиржон ўғли – Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Турсунова Хуршидахон Атабаевна – Ўзбекистон давлат консерваторияси бастакорлик ва чолғулаштириш кафедраси доценти

Усманов Фарид – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир

Яна ўқинг:  Жажжи қалблар

Усманова Дилбар Саидмахмудовна – Қибрай туманидаги “Farhod – madad shifo” хусусий клиникаси эндокринология бўлимининг олий тоифали шифокор-эндокринологи ва клиника менежери, Тошкент вилояти

Чернишева Анастасия Игоревна – Тошкент шаҳар руҳий касалликлар клиник шифохонаси бўлим мудири

Шералиева Татьяна Тургуновна – Фарғона вилояти маданият ва аҳоли дам олиш маркази директори

Юсупов Джалил Джўрабаевич – Ўзбекистон Фанлар академияси Ядро физикаси институти бош муҳандиси

 

Мамлакатимизда ижтимоий ва маънавий-маърифий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлардаги фаол иштироки, самарали меҳнати, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишига қўшган ҳиссаси учун қуйидагилар мукофотлансин:

 

“Шуҳрат” медали билан

Абдурахманов Камил Фазилович – Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг онкология кафедраси доценти

Азларов Акмал Акрамович – “Ҳунарманд” уюшмаси аъзоси, ёғоч-ўймакор уста

Анназаров Жасвантбек Бахрамович – Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, ҳайкалтарош

Бабаназаров Баходир Бабажанович – Ўзбекистон Бадиий академияси Сирдарё вилоят ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати директори

Бердимбетова Гулаим Есеновна – Республика марказий кўзи ожизлар кутубхонаси директори ўринбосари

Болтаев Фарход Назарович – Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри режиссёри

Даминов Иргаш Иноятович – Республика Маънавият ва маърифат маркази бўлим бошлиғи

Кан Виталий Сергеевич – Тошкент ахборот технологиялари университети телерадиоэшиттириш тизимлари кафедраси катта ўқитувчиси

Каттаева Фотима Болтаевна – Қарши шаҳридаги “Мурувват” ногирон болалар интернат уйи энагаси

Мирзаева Зебо Боймановна – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира

Мустафокулов Самариддин Истатпулотович – Самарқанд шаҳар тарихи “Афросиёб” музейи директори

Нурматов Хабибулла Исанбаевич – Р. Глиэр номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейининг ўзбек халқ чолғулари бўлими ўқитувчиси

Разикова Фотима Бафоевна – Бухоро вилоят болалар уйи бош тарбиячиси

Рахматуллаев Ўктам Ғуломович – Бўка туманидаги 19-болалар мусиқа ва санъат мактаби директори, Тошкент вилояти

Тулаева Ойим Тураевна – Ўзбекистон оркестрлари бирлашмаси Республикада хизмат кўрсатган хор жамоаси артисти

Фазлутов Замир Ямилевич – Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри балет артисти

Ходжаев Аблат – Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институтининг етакчи илмий ходими

Шайбакова Лилия Вадимовна – Ёшлар симфоник оркестри артисти

Шодиев Музафар Юлдошович – “Ўзбекфильм” акциядорлик жамияти кинорежиссёри

Эшниёзов Жўрабек Жабборович – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази тест синовларининг компьютер таҳлили ва ахборотлаштириш бошқармаси бошлиғи

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри,

2018 йил 28 август

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: