2014 ЙИЛ САРҲИСОБИ

ФИФА томонидан Швейцариянинг Цюрих шаҳрида футбол оламида 2014 йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

“Йилнинг энг яхши мураббийи” сифатида ЖЧ-2014да Германия терма жамоаси билан жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Йоахим Лёв тан олинди.

ФИФАнинг “Fair Play” соврини ЖЧ-2014 мусобақасини ўтказишда ёрдам берган кўнгиллиларга насиб этди. Ғолибларга жаҳон футболи юлдузлари дастхатлари туширилган Brazuca тўплари топширилди. Эслатиб ўтамиз, икки йил илгари Ўзбекистон “Fair Play” мукофотини қўлга киритган эди.

Хамес Родригеснинг ЖЧ-2014да Уругвай термасига урган голи “Йилнинг энг чиройли голи” дея эътироф этилди.

Тадбирнинг асосий мукофоти бўлган “Олтин тўп” бу сафар ҳам Криштиану Роналдуга насиб этди. У “Олтин тўп”ни учинчи бор қўлга киритди.

Бундан ташқари аёллар футболига ҳам бир неча йўналишларда мукофотлар топширилди. Аёллар орасида “Йилнинг энг яхши футболчиси” мукофоти футбол бўйича Германия аёллар терма жамоаси ва “Вольфсбург” клуби аъзоси Надин Кисслерга насиб этган бўлса аёллар футболидаги энг яхши мураббий деб “Вольфсбург” клуби устози Рольф Келлерманн топилди.

Яна ўқинг:  Mиллат саломатлиги – юрт фаровонлиги

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: