Yil quvonchlari (2015/1)

Асадбек СОЛИЖОНОВ,

В.Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган

мусиқа академик лицейи ўқувчиси

– 2014 йилда Грецияда бўлиб ўтган “Ўзбекистон Мустақиллиги кунлари”да “Мерос” жамоамиз билан қатнашдим. Уч минг нафар томошабинга концерт бериб, ўзбек мумтоз қўшиқларини куйлаб, олқишлар олдим. Диплом билан мукофотландим. Англия, Италия, Франция элчихоналаридан меҳмонлар иштирок этди. Улар концертдан кейин ёнимга келиб, яна куйлашни ва жонли ижро этишимни илтимос қилдилар. Томошабинлар бизнинг миллий либосларимизга ҳам юқори баҳо берди. Бошқа мамлакатлардан келган тенгдошларимизга ўзаро эсдалик совғалари тақдим этдик, дўстлар орттирдик. Айниқса, Грециянинг “Сертаки” мусиқасини ансамблимиз жамоаси миллий чолғу асбобларида чалиб эшиттирганимизда томошабинларнинг ўрнидан турганча – “Браво, браво!” деган олқишлари анчагача жаранглаб турди.

Ана шундай дамларда бизнинг мустақил юртимизга кўз тегмасин, дегим келади.

Яна ўқинг:  Элда эъзозли, оилада суюкли

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: