КЎЗИ ОЖИЗЛАР УЧУН СМАРТФОН

Шеффильд университетининг саноат дизайни факультети талабаси кўзи ожизларга мўлжалланган “Shikun Sun” деб номланувчи смартфон концептини ишлаб чиқди. Қурилмада Брайл ҳарфларидан фойдаланилади. Унинг ёрдамида қўнғироқ қилиш, хабар жўнатиш, мессенжер, иловалардан фойдаланиш ва мусиқа тинглаш мумкин.

Телефон иккита қисмдан иборат. Биринчи қисми клавиатура бўлиб, унда 35 қаторли Брайл алифбоси жойлашган. Иккинчи қисми эса сенсорли экрандан ташкил топган ва экрандаги менюга туртиб чиққан белгилар жойлаштирилган. Фойдаланувчи менюдаги ёрлиқчаларни бармоғи ёрдамида ўзига мослаб жойлаштириши мумкин.

Замонавий 3D экран орқали смартфон график маълумотларни бармоқ ёрдамида сезиш ҳамда матнларни Брайл шрифтига айлантириб, ўқиш имконини беради.

Фойдаланувчи батарея қуввати қанча қолганини ён томондаги бешта нуқтани пайпаслаб билиши мумкин, бунда қувват озайиши биттадан нуқтанинг йўқолиши билан белгиланади.

Яна ўқинг:  Хитойлик олимлар касалликни энг юқори тезлик ва аниқликда диагноз қилувчи тизимни яратишди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: