АНТИҚА ПЕЧЕНЬЕ

Сизга тавсия этмоқчи бўлган нивбатдаги ширинлигимиз жуда ҳам мазали бўлиб, болалар уни севиб истеъмол қилишади.

Хамирига: 250-300 гр маргарин, 1 стакан майонез, 1 чой қошиқ юмшатгич (разрыхлитель), 3-4 стакан ун ва ванилин керак бўлади.

Ичига солинадиган масаллиқ: 2 дона тухум оқи, 1 стакан шакар, 1 стакан майдаланган ёнғоқ мағзи, 0,25 стакан майиз (майда кесилган).

Юзига: 2 дона тухум сариғи, 2 ош қошиқ кунжут уруғи.

Маргаринни қирғичдан чиқариб унга аралаштирилиб қўлда енгил уқаланади. Майонезга юмшатгич солинади, унли қоришмага қўшилади ва хамир қорилади. Сўнг 15 дақиқа музхонага қўйилади.

Печенье ичига солинадиган масаллиқ учун тухум оқи миксерда оз-оздан шакар қўшиб кўпиртирилади. Жараён тугагач ёнғоқ, майиз ва ванилин солиниб, қошиқда аралаштирилади. Тайёр хамир майда зувалачаларга бўлинади. Зувалалардан бирини олиб ун сепилган столга қўйиб, жувада бироз ёйиб олинади ва ичига масаллиқ солиниб, хамирнинг биринчи томонини иккинчи томони устига ёпилади. Четлари чиройли қилиб тугиб чиқилади. Сўнгра газ патнисига жойланиб,тухум сариғи суртилиб, кунжут сепилади. Қиздирилган газ печида 1800 С да усти чиройли қизаргунича пишириб олинади.

Гули НОЗ

Яна ўқинг:  Рухшунослардан ўзингиз ва атрофдагиларни тушунишингиз учун 12 факт

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: