ЭЛ ҚАДРЛАГАН ШИФОКОР

Юртимизда илгари сурилган “Соғлом она – соғлом бола” концепцияси асосида амалга оширилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш, соғлом оилани шакллантириш, ирсий касалликларнинг олдини олишда муҳим омил бўлмоқда. Юртимизнинг барча ҳудудларида ташкил этилган замонавий скрининг марказлари, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Репродуктив саломатлик маркази, уларнинг минтақавий филиаллари ҳамда ҚВПларда оналар ва чақалоқларга юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани “Истиқлол” қишлоқ врачлик пункти бош шифокори Дилоромхон Ақбўтаевани 9 минг 500 нафардан ортиқ қишлоқдошлари “опа” дея эъзозлаб тилга олади. Унинг қадр топишида ўз касбига масъулияти, ширин муомаласи сабаб бўлса не ажаб.

– Тиббий хизматидан хурсанд бўлган беморларнинг самимий дуолари унга куч-қувват бағишлайверади, – дейди нуроний Эшқул Расулов. – У қўли енгил, сўзлари ёқимли, чаққон, ўз касбининг фидойиси.

Қишлоқ врачлик пунктида барча шарт-шароитлар муҳайё. Муассаса ҳовлиси тоза-озода, ҳар бир хона саранжом-саришта. Беморлар учун ажратилган хоналар замон талабларига жавоб беради.

– Беморнинг тузалиб кетиши биз учун бахт, – дейди муассаса бош шифокори. – Халқимизда бир гап бор: “Касални тузатгандан кўра олдини олган афзал”. Шу мақсадда муассаса шифокорлари билан аҳоли орасида саломатлик юзасидан тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боряпмиз. “Ёшлар гиёҳвандликка қарши”, “Соғлом турмуш-тарзи тарафдоримиз”, “Соғлом она – соғлом бола” мавзуларида, қолаверса, қариндошлар ўртасидаги, шунингдек, эрта никоҳнинг олдини олиш юзасидан тадбирлар, давра суҳбатлари мунтазам ўтказиб келинаётир. Махсус ажратилган ҳамширалар ҳар бир хонадондаги оналар, болалар, кексалар саломатлигини назорат қилиб туради.

14 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида ўртача вазн кўрсаткичи 43 килограммдан 47 килограммга, қизлар ўртасида эса 44 килограммдан 48 килограммга ортган. Болаларнинг бўйи ўғил болалар ўртасида ўртача 3 сантиметрга, қизлар ўртасида эса 2,9 сантиметрга ўсган. Ҳозирги вақтда 92 фоиз ўғил-қизнинг вазни ва бўйига доир кўрсаткичлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти стандартларига тўла мос келади.

Давлатимиз томонидан тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини замонавийлаштириш борасида кўпгина ишлар амалга оширилаётир. Хусусан, “Истиқлол” ҚВП жамоаси ҳам аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиши учун 22 миллион сўм ажратилиб муассаса биноси тўлиқ таъмирланди. Замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди. Бу борадаги саъй-ҳаракатлар самараси фарзандларимизнинг саломатлигида, уларнинг жисмоний етуклиги кўрсаткичларида ҳам намоён бўлмоқда.

Яна ўқинг:  Ўйинлар феъл-атворни шакллантиради

ГУЛИРАЪНО

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: