Ҳар қанча мақтов айтсак ҳам оз

Ён-атрофимизда жонкуяр, фидойи инсонларнинг борлиги учун ҳам ҳаётимиз нурафшон, меҳр-оқибат мангу. Навоий вилояти Кармана туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқхона мудираси Орзигул Азимова ўз касбига умрини бағишлаган. Одамларнинг мушкулини енгил қилиш учун тиним билмай ишлайди. Туманимизда бу шифокорни танимайдиган одамнинг ўзи йўқ. Халқнинг дуосини олган кам бўлмайди, дейди доноларимиз. Орзигул опа ҳам эл хизматига камарбаста бўлмоқда.

Беморлар ҳам Орзигул опанинг “қўли енгил”, ширинсўз шифокор эканини бот-бот айтишади. Чарчоқ билмас шифокоримиз тумандаги барча хотин-қизларни жамлаб, соғлом турмуш тушунчалари тўғрисида давра суҳбатлари ўтказади. Хонадонда шахсий гигиена қоидаларига риоя этиш нафақат инсон саломатлигининг гарови, қолаверса, оилага файзу барокат олиб келувчи омиллардан бири экани ҳақида тарғибот ишларини олиб боради.

Орзигул опадек аёллар оилаларга хотиржамлик улашади, шу билан бир қаторда жамиятимиз тараққиётига ҳам муносиб ҳисса қўшмоқда. Бундай фидойи инсонларнинг шаънига ҳар қанча мақтов айтсак ҳам озлик қилади!

Хайрулла ПЎЛАТОВ, Навоий вилояти

Яна ўқинг:  Yorug‘ kunlar saodati

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: