Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

СОҒЛОМ ОИЛАДА БАРКАМОЛ АВЛОД КАМОЛ ТОПАДИ

22.12.2014
31 марта ўқилди
СОҒЛОМ ОИЛАДА БАРКАМОЛ АВЛОД КАМОЛ ТОПАДИ

Олимлар ота-онанинг ўзини салбий иллатлардан асрамаслиги фарзандлар тарбиясида нақадар ҳалокатли таъсир этишини таъкидлашмоқда. Чунки, носоғлом муҳитда улғаяётган ўғил-қизлар кўпроқ тажовузкор хулқ-атворли бўлиши кузатилар экан. Бу нарса охир-оқибат уларнинг гиёҳвандликка берилиш, ичкиликка ружу қўйиш, оилада эр-хотин ўртасида салбий муносабатларнинг келиб чиқиши, аёлга нисбатан зуғумнинг ортиши, шахснинг ўз маънавий тарбиясига нисбатан бефарқлиги ҳамда ўзаро зиддиятларни келтириб чиқаради.

Айни вақтда мустақил юртимизда Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида болалар спортини ривожлантириш, оилавий спортни миллий менталитетимизга мос тарзда ҳаётга жорий этиш, оилада соғлом турмуш тарзини барқарорлаштириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ўз самарасини бермоқда. Бу борада қабул қилинган қарор ва дастурлар ижросини таъминлаш йўлида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар туфайли хотин-қизларнинг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, ҳар томонлама етук авлодни вояга етказиш, ёшларда соғлом ва аҳил оила қуришга интилишни шакллантириш каби муҳим вазифалар бекаму кўст адо этилмоқда. Жумладан, Оила кодексининг 17-моддасида “Никоҳланувчи шахслар давлат соғлиқни сақлаш тизими муассасаларида бепул асосда тиббий кўрикдан ўтадилар. Тиббий кўрикдан ўтиш ҳажми ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади...” деб қайд этилган. Тиббий кўрик бу жиддий кўрик эканлигини, мабодо текшириш жараёнида бирон-бир хасталик аломатлари аниқланганда дарҳол тушкунликка тушмасдан дастлаб даво муолажаларини ўтказиб, сўнгра оила қуришнинг афзалликлари ҳақида, албатта, ёшлар етарлича билимга эга бўлишлари талаб этилади. Ҳар бир йигит-қизнинг никоҳ ёшида оила қуриши, унинг пойдевори мустаҳкам бўлиши йўлида нафақат улар, балки уларнинг ота-оналари ҳам масъулдир. Чунки, бу масъулиятли вазифани фарзандимнинг келажак тақдири деб англаган катталар никоҳланувчиларнинг насл-насабини суриштириб, зурриёдидан соғлом фарзанд туғилиши борасида қайғурмоғи шарт. Биргина бу эмас, оила қурувчи йигит ва қиз касб-корли бўлмоғи давр тақозосидир. Ҳар бир бунёдга келаётган янги оиланинг иқтисодий жиҳатдан таъминланганлиги, албатта, келгусида шу хонадоннинг аҳил ва иноқлигига замин ҳозирлайди.

Бугунги глобал экологик шароитлар сабаб турли хасталиклар вужудга келмоқда. Уларнинг олдини олиш учун соғлом турмуш тарзига эътибор бериш зарур. Ҳар бир оиланинг рўзғор тутумидаги саранжом-саришталик, покизалик, ўз вақтида турли-туман витаминларга бой озиқ-овқатларни истеъмол қилиш ва энг муҳими спорт билан мунтазам равишда шуғулланиб бориш организмнинг касалликларга чидамлилигини оширади. Шу сабабли биз, энг аввало, соғлом турмуш тарзини ўз оиламиз бағрида яратайлик. Ана шундагина вояга етаётган фарзандларимиз эртамизнинг комил инсонлари ҳамда муносиб ворислари бўлиб улғаяди. Кучли жамиятни эса соғлом ва баркамол фарзандлар бунёд этиши шубҳасиздир.

Теглар:#2014/51

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Соғлом овқатланиш нима?Саломатлик

Соғлом овқатланиш нима?

Соғлом овқатланиш – соғлом турмуш тарзининг асосий йўналиш­ларидан бири. соғлом овқатланиш илм ва кўникмаларидан хабардор бўлиш ҳар бир инсон учун зарурдир. бу инсоннинг ўсиши, меъ

13.01.202393
Ортиқча вазнли  инсонлар  учун соғлом  овқатланишнинг 5 та муҳим қоидасиСаломатлик

Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси

1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ

10.09.2024322
«Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи» умуммиллий ҳаракати нималарни ўз ичига олади?Саломатлик

«Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи» умуммиллий ҳаракати нималарни ўз ичига олади?

2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисидаги Президент Фа

23.03.2023259
Зоминда уч авлод учрашуви  бўлиб ўтдиТиббий туризм

Зоминда уч авлод учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон қирғиз миллий маданий маркази ташаббуси билан Жиззах вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Халқ дипломатияси маркази вакиллари иштирокид а Жиззах вил

19.10.2022182