ТЕРАПЕВТЛАР АНЖУМАНИ

Касалликни эрта аниқлаш ва даволашнинг янги усуллари – амалиётга

Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реаблитация илмий-амалий тиббий маркази” акциядорлик жамияти ва Ўзбекистон терапевтлар Ассоциацияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг режасига асосан Тошкент шаҳрида республика илмий-амалий анжумани ташкил этилди.

Ушбу марказ ихтисослашган тиббиёт муассаса бўлиб, ташхислаш, даволаш-профилактика, илмий-услубий фаолият юритиш ва республика аҳолисига ички аъзолар касалликлари бўйича тиббий хизмат кўрсатиш ҳуқуқига эга. Марказ ва Ўзбекистон терапевтлар ассоциацияси ҳамкорликда, терапевт мутахассислар фаолияти билан мунтазам равишда ва “Соғломлаштириш ҳафталик”ларини ўтказиш бўйича Ўзбекистоннинг барча вилоят ва туманларини қамраб олиш режалаштирилган. Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг шу давригача марказ мутахассислари томонидан 50 мингдан ортиқ беморга маслаҳат берилди ва улар тиббий кўрикдан ўтказилди. 400 дан зиёд семинар ва маҳорат дарслари ташкиллаштирилди.

Ҳозирда ушбу нуфузли тиббий муассасада ташхислаш ва даволашнинг янги технологиялари қўлланиб келинмоқда. Жумладан, юрак етишмовчилигининг нейрогуморал механизмлари ва эрта босқичларида даволаш усуллари ўрганилмоқда. Шунингдек, юрак ишемик касалликларида атеросклеротик ва нейрогуморал фаолланишга боғлиқ бўлган ташхислаш ва даволаш усуллари ишлаб чиқилди. Гастроэзофагал рефлюкс ҳамда жигарнинг алкоголли ёғланиши касалликларининг ташхис усуллари яратилди. Юрак етишмовчилиги альдостерон, норадреналин, натрийуретик пептид миқдорларини иммунофермент анализатор ёрдамида аниқлаш усуллари, улътратовуш денситометр ёрдамида остеопорозни эрта ташхислаш усули йўлга қўйилди.

Ўзбекистон терапевтлар ассоциациясининг Самарқанд, Бухоро ва Андижон вилоятларида ҳам ҳудудий бўлимлари фаолият юритиб келмоқда.

Чарос ХУШВАҚТОВА,

“Sog‘lom avlod” мухбири

Яна ўқинг:  ҲАЁТГА УМИД БАҒИШЛАБ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: