ЗУЛФИЯХОНИМ МАКТАБИ

Яқинда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ва Республика Хотин-қизлар қўмитаси томонидан мазкур қарор ижросини таъминлаш юзасидан дастур ишлаб чиқилди ва қарор моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш йўллари белгилаб олинди.

Тошкент Ислом университетида талабалар турар жойида бўлиб ўтган адабий учрашув ҳам Зулфияхоним ижоди ва ҳаётига бағишланди.

Унда талабалар Зулфияхоним ҳаёти ва ижодига тегишли бўлган кўплаб маълумотларни билиб олишди. Шу билан бир қаторда талабалар томонидан шоира ижодига мансуб она Ватан, севги, соғинч, вафо, садоқат мавзусидаги шеърлардан намуналар ўқилди.

Унда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналистлар Санъат Махмудова ва Раъно Зарипова қатнашдилар.

Ўз мухбиримиз

Яна ўқинг:  ҚАҲВА ҲАҚИДА 10 ТА МАЪЛУМОТ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: