ЎЗБЕКИСТОН КЕЛАЖАГИ – ЁШЛАР ҚЎЛИДА

Ўзбекистон Давлат консерваториясида “Тафаккур синовлари” республика танловининг якуний босқичи ўтказилди. Танловда олий ўқув юртларида таҳсил олаётган талаба ёшлар иштирок этишди.

Ушбу танлов Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги бошқарув академияси, “Камолот” ЁИҲ Марказий кенгаши, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳомийлигида ўтказилди.

Танловда республика босқичига етиб келган Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтининг – “Катарсис”, Фарғона Давлат университетининг – “Сарбон”, Қарши Давлат университетининг – “Адолат”, Тошкент Молия институтининг – “Истиқлол фарзандлари”, Урганч Давлат университетининг – “Ал-Хоразмий ворислари” жамоалари ўзаро баҳслашишди. Мазкур танлов “Ёшлар овози”, “Ҳозиржавоблик”, “Саҳнада тафаккур синовлари”, “Муаммо ва ечим” ҳамда “Ёшларга оид давлат сиёсатида олиб борилаётган ишлар” каби 5та шарт бўйича бўлиб ўтди.

Якуний натижаларга кўра 1-ўринни Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти, 2– ўринни Фарғона Давлат университети, 3-ўринни эса Тошкент Молия институти талабалари эгаллади. Ғолибларга ҳомийлар ва ўзлари таҳсил олаётган олий ўқув юртлари томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Хуршида ҲУСЕНОВА

Яна ўқинг:  ТАЪЛИМ САМАРАДОРЛИГИ ЙЎЛИДА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: