СОҒЛОМ БОЛА – ОИЛА ТАЯНЧИ

Мамлакатимизда аёллар саломатлигини мустаҳкамлаш, оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, жисмоний, интеллектуал ҳамда маънавий жиҳатдан етук авлодни вояга етказишга қаратилган ислоҳотлар бугун ўзининг юксак самарасини бераётир.

Келажак авлодни билимли, соғлом, жамият тараққиётига ўз ҳиссасини қўша оладиган етук инсонлар бўлиб етишиши борасида мамлакатимизда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 2014 йилнинг “Соғлом бола йили” деб номланишининг ўзи ҳам фикримизнинг ёрқин исботидир

Жиззах вилояти Пахтакор тумани ФҲДЁ бўлими қошида ташкил этилган “Ёш оила қурувчилар мактаби” ёшларни ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, тиббий билимлари кўламини оширишга хизмат қилмоқда. Бу ерда никоҳланувчиларга оила сирлари, соғлом фарзанд туғилиши ва унинг тарбияси, тиббий маданиятнинг аҳамияти каби муҳим масалалар юзасидан тушунтиришлар бериб бориляпти.

Бўлимимизда “Соғлом бола йили” давлат дастури доирасида белгилаб берилган эзгу вазифаларнинг ижросига қаратилган тадбирлар асосида бир қатор ибратли ишлар амалга оширилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 5 августдаги “Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларида давра суҳбатлари, учрашувлар ўтказилмоқда. Уларда яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳлар, қизларни эрта турмушга узатиш, гиёҳвандлик, ичкиликбозлик каби салбий ҳолатларга қарши курашиш ҳақида тарғибот ишлари олиб бориляпти.

Жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида Пахтакор туманида 379 та никоҳ қайд этилди. 712 нафар никоҳланувчи шахс тиббий кўрикдан ўтказилди.

Оила – муқаддас қўрғон. Зеро, унинг мустаҳкам ва боқий бўлиши ҳар жиҳатдан ўзимизга ҳам боғлиқ.

Матлуба ЎРАЗАЛИЕВА,

Жиззах вилояти, Пахтакор тумани ФҲДЁ бўлими мудираси

Яна ўқинг:  БОЛАЛАР ХОРИЖДА ДАВОЛАНАДИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: