МУКОФОТ МЕНГА МАСЪУЛИЯТ ЮКЛАЙДИ,

дейди II даражали “Соғлом авлод учун” ордени соҳибаси, Нукус шаҳридаги “Она ва бола скрининги” маркази бўлим мудири, генетик-шифокори Феруза ҚУТЛИМУРАТОВА

Дунёда чақалоқ исидан ёқимли бўй бўлмаса керак. Ўзи йиғлаб яқинларини қувонтирганча дунёга келган гўдак соғ-саломат ўсиб-улғайиши учун ота-она мусъулдир.

Кулиб турган мунчоқ кўз кичкинтойларнинг беғубор нигоҳига, юзидаги қувончига қараб ҳаётнинг мазмуни нима эканини англайди киши. Ватанинг тинч, оиланг фаровон, фарзандинг саломат бўлса, шунинг ўзи энг катта бахтдир.

Шу сабабдан мамлакатимизда она ва бола саломатлигини сақлаш йўлида кўплаб самарали ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, юртимизда ташкил этилган скрининг марказларининг фаолияти ҳам соғлом фарзандлар дунёга келишида асос бўлиб хизмат қилмоқда. Замонавий тиббий ускуналар билан таъминланган мазкур марказларнинг малакали ходимлари томонидан олиб борилган тиббий текширувлар ҳамда аҳоли орасида турли мавзуларда ўтказилган суҳбатлар, тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида болаликдан ногирон туғилиш ҳолатлари сезиларли тарзда камайди.

Нукус шаҳар “Она ва бола скрининги” марказининг жонкуяр ходимлари томонидан ҳам “Туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш, болаликдан ногиронлар туғилишининг олдини олиш тўғрисида”ги Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш йўлида асосан, чекка қишлоқлардаги аҳоли орасида “Соғлом турмуш тарзи”, “Ёш қизларни турмушга тайёрлаш”, “Соғлом оилани шакллантириш”, “Қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш” мавзусида тарғибот ва кенг миқёсда тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Бунинг натижаси ўлароқ дунёга келган соғлом чақалоқларни кўрганимда, уларнинг беғубор нигоҳи ва жарангдор овозини эшитганимда касбимдан фахрланаман. Менга шундай имкониятлар туҳфа этган юртнинг фарзанди эканимдан кўнглим ғурурга тўлади.

Ватанимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами Мустақиллигимизнинг 24 йиллик шодиёнаси арафасида Президентимиз томонидан II даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан мукофотландим.

Ушбу мукофотни, менга ва жамоамизга билдирилган ишонч деб ҳисоблайман. Қолаверса, устозларим ҳамда яқинларимнинг яратиб берган шарт-шароитлари боис шундай шарафга муяссар бўлдим. Бунинг учун барчага ўз миннатдорлигимни изҳор этаман. Миллатимиз келажаги бўлган соғлом авлоднинг дунёга келишида ўз билим ва имкониятларим билан муносиб ҳиссамни қўшаман, албатта.

Яна ўқинг:  Оbod mahallam – osoyishta yurtim ostonasi

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: