ШОИРА ЗУЛФИЯНИНГ 100 ЙИЛЛИГИ НИШОНЛАНАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Ўзбекистон халқ шоираси Зулфия таваллудининг 100 йиллиги кенг нишонланади.

Мазкур қарор “бетакрор истеъдоди, Ватанга муҳаббат, вафо ва садоқат туйғусини, олижаноб инсоний фазилатларни юксак пардаларда тараннум этган етук бадиий асарлари, ибратли ҳаёти ва ижтимоий фаолияти билан миллий адабиётимиз ва маданиятимиз ривожига, халқимиз маънавиятини юксалтиришга қўшган улкан ҳиссасини инобатга олиб ҳамда таваллудининг 100 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида” қабул қилинган.

Қарорга мувофиқ, шоиранинг ўзбек тилида “Сайланма” асарларини, инглиз ва қорақалпоқ тилларига таржима қилинган шеърий тўпламлари, “Зулфия замондошлари хотирасида” китобини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш кўзда тутилган. Шунингдек, шоиранинг ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида ҳужжатли фильм яратиш, мамлакатимиздаги олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар, умумий ўрта таълим муассасалари, ҳарбий қисмлар, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда таниқли адиб ва олимлар, санъаткорлар иштирокида учрашувлар, адабий кечалар ташкил этиш ва бошқа тадбирлар режалаштирилган.

Ўз мухбиримиз

Яна ўқинг:  Иброҳим Ғафуровнинг 80 йиллик таваллуд айёмига бағишланган адабий кеча бўлиб ўтди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: