Хайрли ишнинг хосияти хуш

Олмалиқ шаҳрида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жам­ғармасининг 20 йиллигига бағишлаб “Соғлом авлод – миллат келажаги” мавзусида анжуман бўлиб ўтди.

Жамғарманинг Тошкент вилояти минтақавий филиали фаолиятига бағишланган мазкур анжуманда аҳоли саломатлигини сақлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди.

– Вилоят тиббий, ижтимоий патронаж бригадаси шифокорлари томонидан ўтган давр мобайнида 200 минг нафардан ортиқ фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди, – дейди жамғарма мутахассиси Раъно Абдураззоқова. – Ҳудудда истиқомат қилувчи 20 нафардан ортиқ бемор болалар хорижий давлатлар клиникаларида соғломлаштирилган.

Дарҳақиқат, мамлакатимизда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати янги босқичга кўтарилди. Соғлиқни сақлаш муассасаларининг замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш борасида дастурий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу жараёнда “Соғлом авлод учун” хал­қаро хайрия жамғармаси ҳам фаол иштирок этаётгани қувонарли.

Конференция сўнггида “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари, Олмалиқ шаҳридаги “Санъат ғунчалари” танлови, “Наврўз садолари” фестивали сов­риндорлари иштирокидаги концерт дастури йиғилганларга кўтаринки кайфият бахш этди.

Тадбирда “Соғлом авлод учун” хал­қаро хайрия жамғармаси Бошқаруви раи­си С.Инамова, Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси С.Файзиева иштирок этди.

И. ХУДОЙҚУЛОВ

“Соғлом авлод” мухбири

Яна ўқинг:  Эзгулик йўлида ҳамжиҳатлик билан

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: