Тез ёрдам хизмати диспетчерлари қайта ўқитилади

Эндиликда тез ёрдам хизмати диспетчерлари касбий маҳорати ва малакасини мустаҳкамлаш учун қайта ўқитилиб, уларга нисбатан талаблар ҳам оширилади. Бу ҳақида 22 июнь куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўтказилган “Шошилинч ва тез тиббий ёрдам тизими: долзарб масалалар ва истиқболдаги режалар” мавзусидаги матбуот анжуманида маълум қилинди.

Таъкидланишича, бугунги кун диспетчерининг вазифаси фақат мурожаатни ёзиб олиб, уни керакли мутахассисга етказиш эмас, зарур ҳолатда у мурожаат қилувчига тез тиббий ёрдам бригадалари етиб боргунига қадар кўрсатилиши лозим бўлган биринчи тиббий ёрдам бўйича маслаҳатлар бера олиши ҳам керак.

Шунингдек, анжуманда ахборот берилишича, шу кунларда зарур воситалар билан жиҳозланган 200 га яқин тез тиббий ёрдам автомашиналари харид қилиниб, эҳтиёж баланд бўлган ҳудудларга етказиб берилди, йил охиригача яна 1200 та тез тиббий ёрдамга ихтисослаштирилган автотранспорт воситаси сотиб олиниши режалаштирилган.

Яқинда пойтахтимиздаги жами 60 та шаҳар оилавий поликлиникаларнинг ҳар бирига иккитадан, жами 120 дона “DAMAS” русумли автомашиналар топширилди. Эндиликда беморларнинг уйига бориб, энг керакли тиббий муолажаларни амалга ошириш, зарур ҳолатларда уларни оилавий поликлиника ёки бошқа тиббиёт муассасасига етказиб бориш хамда патронаж хизматини кўрсатиш каби вазифалар ўз вақтида, кечиктирилмай амалга оширилади. Автомашиналар ўз ҳудуди бўйлаб ҳаракатлангани боис, йўллар тирбандлигидан келиб чиқадиган тез ёрдам биригадаларининг кечикиши каби ҳолатларнинг олди ҳам олинади.

Яна ўқинг:  СУРАТЛАРДА ЯРАТУВЧАНЛИК НАФАСИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: