БОЛАЛАР НАШРЛАРИ ФАОЛИЯТИ – ДАВР КЎЗГУСИДА

Яқинда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси томонидан “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати билан ҳамкорликда “Соғлом бола йили” Давлат дастури доирасида “Болалар нашрлари фаолияти: ютуқлар, муаммо ва ечимлар” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда давлат дастури доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар моҳиятини аҳолининг турли қатламларига етказишда оммавий ахборот воситалари, биринчи навбатда болалар ва ёшлар нашрларининг масъулиятини ошириш, таҳририят ходимларининг баркамол авлод тарбиясига қўшаётган ҳиссалари, бу борадаги ютуқ ва муаммолар ҳақида сўз юритилди. Тадбирни Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмасининг раиси И.Ҳалимбеков олиб борди.

Ушбу давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзолари, “Камолот” ЁИҲ Марказий кенгаши вакиллари ва фаоллари ҳамда болалар ва ёшлар нашрлари бош муҳаррирлари, таҳририят ижодий ходимлари, ўқувчи ёшлар иштирок этишди.

Ҳозирги пайтда мамлакатимизда бевосита болалар ва ёшларга йўналтирилган 80 га яқин босма нашрлар чоп этилмоқда. Миллий телерадиокомпания таркибидаги “Yoshlar”телерадиоканали ва унинг қошида фаолият олиб бораётган “Bolajon” телеканалида, шунингдек бошқа телерадиоканаллардаги болалар учун мўлжалланган кўрсатув ва эшиттиришлар муҳарририятлари ҳам жисмонан соғлом, маънавий юксак, кенг дунёқарашли ва мустақил фикрли баркамол авлод тарбияси йўлида мамлакатимизда амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларни кенг ёритиб келмоқда.

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти лойиҳа раҳбари С.Дониёров, психология фанлари номзоди М.Йўдошев, “Yoshlar teleradoikanali” ЁАЖ қошидаги “Bolajon” телеканали директор ўринбосари Ш.Жўраев, “Тонг юлдузи” газетаси бош муҳаррири Ф.Адиловалар мавзуга доир ўз маърузалари билан иштирок этишди.

Тадбир сўнггида давра суҳбати қатнашчилари ўзларининг қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Гулчеҳра ШИРИНОВА

“Sog‘lom avlod” мухбири

Яна ўқинг:  КАСБ – ХАЗИНА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: