БМТ – ДУНЁ БЎЙЛАБ КЕНГ ҚУЛОЧ ЁЙГАН ИНСОНПАРВАРЛИК

Яқинда “Тошкент Плаза” арт-марказида Бирлашган миллатлар ташкилотининг 69 йиллиги муносабати билан БМТнинг Ўзбекистондаги агентликлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Мазкур анжуманни БМТнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Стефан Приснер кириш сўзи билан очди. У Миллий Мингйиллик ривожланиш мақсадлари сари йўналтирилган БМТ ва Ўзбекистон ҳукуматининг ҳамкорлиги натижалари билан тадбир иштирокчиларини таништирди. Шунингдек, ушбу тадбирда БМТнинг Кўнгиллилар дастури, Тараққиёт дастури, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Аёллар тузилмаси, Превентив дипломатия бўйича Марказий Осиёдаги минтақавий марказ, Жаҳон банки, ЮНЕСКО, ЮНИСЕФ, ЮНОДК, ЮНФПА, ЮНЭЙДС каби агентликларининг раҳбарлари ўз фаолиятларига доир саволларга жавоб бердилар.

Ҳозирда юртимизда БМТнинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти(ЖССТ), Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ), Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА), Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО), Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (ЮНОДК), Тараққиёт дастури, ОИВ/ОИТС бўйича бирлашган дастури(ЮНЭЙДС) ваколатхоналари фаолият кўрсатмоқда.

Ўтган йигирма йил давомида БМТ Ўзбекистонга 340 миллион АҚШ доллари миқдорида беғараз кўмак берди. 2013 йилда шундан 29,8 миллион доллар миқдоридаги маблағ мамлакатимизда иқтисод, бошқарув, соғлиқни сақлаш, таълим соҳасини янада ривожлантиришга кўмаклашиш, наркотрафик (гиёҳванд моддаларни давлатлар чегарасидан ноқонуний олиб ўтиш)га қарши курашни кучайтириш ҳамда юртимизнинг маданий меросини асраб-авайлаш, атроф-муҳитни муҳофаза этиш, шунингдек, ОИВ/ОИТС нинг тарқалишининг олдини олишга ажратилди.

Гулчеҳра ШИРИНОВА

Яна ўқинг:  ОРОЛ ВА ОРОЛБЎЙИ МУАММОЛАРИНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ЙЎЛИДА ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: