Мурувват юклари эгаларига топширилди
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва Корея Республикасининг “Siloam Center for the Blind” халқаро ташкилоти ҳамкорликда бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Пойтахтимиздаги “фотосуратлар уйи”да ушбу ҳамкорлик доирасида Қорақалпоғистон Республикаси кўз касалликлари шифохонаси ҳамда Тошкент Педиатрия тиббиёт клиникасига 87 минг 738 АҚШ доллари қийматидаги офталмологик жиҳозлардан иборат мурувват юкларини топшириш тадбири ўтказилди.
Ушбу тадбирда тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, шифокорлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.